Дунёнинг охири борми? Ер юзида ҳаёт қачон тугайди? Рўзи маҳшар яқинми? Бу каби саволлар асрлар бўйи инсоният қизиқтириб келган. Ўтмишда бу кунни ҳатто аниқ санасигача айтиб берган "башоратчилар” бўлган. Аммо, уларнинг "каромати” ўзини оқламади. "Сўнгги кун” мана бир неча асрдирки, "орқага сурилиб” келмоқда. Майялар ёлғон гаприганми? Анча йил илгари Майяларнинг қадимий тақвими бўйича Ер юзидаги ҳаётнинг 2012 йил 21 декабрда ўз ниҳоясига етиши ҳақидаги башорат кўпчиликни саросимага солганди. Ҳатто бу ҳақда 2009 йилда америкалик кинорежиссёр Роланд Эммериз фнтастик триллер жанридаги бадиий фильм ҳам суратга олган. Хўш, нима учун кўпчилик бирданига майяларнинг қадимий тақвимига ёпишиб олишди экан? Гап шундаки, Шимолий Америка ҳудудида европаликлар келгунига қадар яшаб келган, қадимий маданиятга эга бўлган майя қабиласи вакиллари тузган тақвим айнан шу санада – 2012 йил 21 декабрда тугайди. Биринчидан дунёнинг охирини биргина шу тақвимга боғлаш ирим-сиримлардан бош
... Читать дальше »